Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 11 нафар тарбияланувчисини таркибга киритиш эҳтимолини билдирди.
Каталония жамоаси 18 май куни Ла Лиганинг 37-турида "Вильярреал" билан учрашади. "Кўк-анорранглилар" аллақачон чемпионликни таъминлаб бўлган.
"Барса" бош мураббийи ушбу ўйинда асосий таркибда Ла Масиянинг 11 нафар ўйинчиси майдонга тушиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Эҳтимол. Биз бу ҳақда суҳбатлашдик, аммо ҳали қарор қабул қилмадик. Бу ҳам бир вариант бўлиши мумкин," - деди Флик.