"Барселона" янги футболкалардан 1,5 млн евродан кўпроқ даромад қилди.
Каталонияликлар репер Трэвис Скотт билан ҳамкорликда "класико"га бағишланган янги тўпламини чиқарди.
beIN Sports хабарига кўра, футболкалар бугун эрталаб сотувга чиқарилган ва тахминан ярим соат ичида сотиб бўлинган. Бу сайтда тақдим этилган барча ўлчамлар ва версияларга тегишли.
"Блауграна" ҳар бири 399,99 евродан 3798 та "стандарт" нусхани, шунингдек, Скотт томонидан имзоланган 22 та махсус нусхани 2999,99 еврога сотди. Умумий ҳисобда "Барселона" 1,58 млн евро атрофида даромад кўрган.
Бундай сотувларни beIN Sports рекорд даражадаги сотувлар деб атайди.
"Барселона"нинг Ла Лига доирасидаги "Реал"га қарши ўйини 11 май куни бўлиб ўтади.