Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Барча таълим муассасаларида мажбурий меҳнат устидан назорат тадбирлари (рейдлар) ўтказилади

A A A
Барча таълим муассасаларида мажбурий меҳнат устидан назорат тадбирлари (рейдлар) ўтказилади

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 15 август санасидан бошлаб, бутун республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги" эълон қилинади.

Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади.

Сўнгги кунларда ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари бўйича эълон қилинаётган хабарлар фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари дахлсизлиги хавф остидалигини кўрсатмоқда.

Маълумот учун: ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилган 10 га яқин ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари тасдиғини топиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг келиб чиқишига имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Ҳафталик доирасида нафақат иш берувчилар балки, мажбурий меҳнатга йўл қўйган барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан ҳам жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Киритилди: 22:45 14.08.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!