Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Барча ҳокимларга «Ақлли шаҳар тизими»ни жорий қилиш топширилди

Барча ҳокимларга «Ақлли шаҳар тизими»ни жорий қилиш топширилди

Йиғилишда ҳудудларда ҳам яхши мисоллар борлиги қайд этилди. Масалан, Урганч шаҳрида сунъий интеллект асосида «Ақлли шаҳар тизими» ишга туширилди.

Ситуацион марказ ташкил қилиниб, электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, бошқарув-сервис компаниялари, транспорт, йўл, ободонлаштириш, чиқинди корхоналари ягона тизимга уланган.

Ҳар бир йўналишдан келиб тушаётган мурожаатларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилиб, тезкор комплекс ечим бериш йўлга қўйилган. Буларнинг ҳисобидан йилига 16 миллиард сўм тежалмоқда.

Вилоят марказлари ва пойтахт туманларининг барча ҳокимларига Урганчдаги янги тажрибани ўрганиб, йил якунигача ўзида жорий қилиш топширилди.

Бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳам соҳанинг ичига кириб, сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича имкониятларни ишга солиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Киритилди: 14:01 21.10.2025. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!