Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро Д.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда банк картасини туманда жойлашган «Пайнет» шаҳобчасида номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлиги, банк картасида бўлган жами 9.222.000 сўм пуллари ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк картаси пин-кодини «Пайнет» шаҳобчасида жабрланувчи томонидан ошкор қилинганлигидан фойдаланиб, банк картасини ўғирлаб, пулларни талон-торож қилган шахс, Узун туманида яшовчи, 1978 й.т., Н.А. эканлиги аниқланган.
Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.