Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Балида можаро: Хитойнинг “T-Rex” қоясидаги шиша лифти нега тўхтатилди?

Балида можаро: Хитойнинг “T-Rex” қоясидаги шиша лифти нега тўхтатилди?

Бали ҳукумати Хитой компанияси томонидан машҳур Kelingking (T-Rex) қояси ёқасида қурилаётган 182 метрлик шиша лифт лойиҳасини вақтинча тўхтатди. Лойиҳа атроф-муҳитга зарар етказиши ва табиий гўзалликни бузиши ҳақидаги норозиликлардан кейин ушбу қарор қабул қилинди.

Хитойнинг China Kaishi Group компанияси қуришни бошлаган лифт сайёҳлар учун пастдаги пляжга тушишни осонлаштириши керак эди. Бироқ жой аҳолиси ва сайёҳлар бу қурилиш Балининг табиий манзарасини йўқотишини, шунингдек, ер сирпаниши хавфини кучайтиришини таъкидлашди.

“Келингкинг пляжи ўзининг табиий кўриниши билан жозибали. Бу каби сунъий лойиҳалар унинг руҳини ўлдиради”, — деди маҳаллий фаол Мадэ Седиана.

Раҳбарлар лойиҳа ҳали керакли рухсатномаларни олмаганини маълум қилди. Бали сенатори Нилух Джелантик эса қурилишни “табиий гўзалликка қарши хатолик” деб атади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа қиймати 12 миллион долларга тенг. Ҳозирда пляжга тушиш учун тик йўл бўйлаб 45 дақиқадан бир соатгача вақт керак бўлади.

Кўплаб фойдаланувчилар ҳукуматни “бехуда қурилиш” ўрнига мавжуд йўл ва зинапояларни таъмирлашга чақиришмоқда.

Киритилди: 14:25 03.11.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!