Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатарнинг Ўзбекистондаги Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
"Қатарнинг Ўзбекистондаги Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилишдан хурсандман. Кейинги йилларда икки томонлама алоқалар мустаҳкам юксалиш йўлини кўрсатиб, халқларимиз манфаатларига хизмат қилувчи кўплаб истиқболли қўшма лойиҳалар кун тартибига киритилмоқда", дейди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.