Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Бағайи: "Трампнинг Эрон раҳбариятидаги келишмовчиликлар ҳақидаги сўзлари ёлғон"

Бағайи: "Трампнинг Эрон раҳбариятидаги келишмовчиликлар ҳақидаги сўзлари ёлғон"

Эрон ҳукумати ичидаги келишмовчиликлар ҳақидаги даъволар кўпроқ чалғитувчи восита бўлиб хизмат қилади.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи SNNTV телеканалида маълум қилди.

"Эрон раҳбарияти ичидаги келишмовчиликлар ҳақидаги даъволар асосан эътиборни чалғитишга қаратилган. Урушдан кейин дипломатик фаолият тўлиқ бирдамлик ва мувофиқлаштириш муҳитида давом этмоқда", деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг сўнгги бир-икки йил ичидаги, шунингдек, ундан олдинги муаммоларидан бири Эрон халқи ва мамлакатнинг қарор қабул қилиш механизмларини тушунмаслик бўлган.

"Уларнинг стереотиплар ва нотўғри фикрларга асосланган тахминлари июнь ойида чекланган ҳарбий зарбалар Эронни тиз чўктириши ҳақидаги фикрга асосланади. Бироқ, бу бутунлай нотўғри бўлиб чиқди. Дастлабки муваффақияцизликдан сўнг, улар турли усуллар ёрдамида бир хил сценарийни такрорлашга ҳаракат қилишди, аммо бу сафар ҳам натижа бермади", деди Бағайи.

У шунингдек, бирдамлик ва тезкор қарор қабул қилишни намойиш этган Эрон қийин қарама-қаршиликдан сўнг дипломатия йўлига қайтганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ҳали ҳам Эроннинг сиёсий йўналишини ким аниқ белгилашини тушуна олмаслигини, чунки унинг сўзларига кўра, мамлакат ичида турли сиёсий кучлар ўртасида кураш давом этаётганини айтган эди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!