Багама ороллари ҳукумати алоқалар бўйича директори Латре Раминг маълум қилишича, мамлакатга “SpaceX Falcon 9” ракеталари қўниши атроф-муҳитни баҳолаш якунланмагунча тақиқланди.
– Атроф-муҳитни режалаштириш ва муҳофаза қилиш департаменти орқали парвоз таъсири тўлиқ ўрганилгунга қадар мамлакат ҳудудига ҳар қандай “SpaceX Falcon 9” ракеталари қўниши тўхтатилгани эълон қилинди, – деб ёзилган ижтимоий тармоқ орқали чиққан баёнотда. Вақтинча янги рухсатнома берилмайди.
Шу пайтгача бундай ракеталарнинг Багама сувига қўниши чоғида ҳеч қандай нохуш воқеа кузатилмаган. Март ойида илк бор “SpaceX Starship” ҳалокатга учради.
– Техасдаги базадан учирилган ракета назоратни йўқотиб, Багама жанубий ҳудудига қулади, – дейилган хабарда. – Кутилганидек, ҳодиса маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик хавотирига сабаб бўлди. Оқибат ҳукумат шундай қарорга келди.