Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

БААдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди

БААдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига муҳим огоҳлантириш эълон қилинди.

Маълум қилинишича, минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво ҳудудидан, жумладан БАА ҳудудидан фойдаланишга вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабабли яқин кунларда Ўзбекистон авиакомпанияларининг Яқин Шарқдаги айрим мамлакатларга мунтазам рейслари вақтинча тўхтатилган.

Шу муносабат билан БААдаги Ўзбекистон фуқароларига авиaташувчиларнинг рейслар ҳолати бўйича расмий хабарларини мунтазам кузатиб бориш, шунингдек жадвалдаги эҳтимолий ўзгариш ва тузатишларни инобатга олиш тавсия этилди.

Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқароларга:

— имкон қадар одамлар гавжум жойлардан узоқроқ бўлиш;
— ҳарбий ва бошқа стратегик объектларга яқинлашмаслик;
— БАА ваколатли органларининг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилиш;
— хотиржамликни сақлаш ҳамда фақат расмий манбаларга таяниш тавсия қилинди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларни улашмаслик қатъий сўралган.

Фавқулодда вазият юзага келганда Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин:

+971 55 986 9040
+971 55 956 4110

Дипломатик ваколатхоналар вазият ривожини кузатишда давом этаётгани ва зарурат туғилганда фуқароларга қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Киритилди: Бугун 17:58. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!