"Барселона" вингери Ламин Ямал Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Вильярреал"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. 18 ёшли испаниялик футболчи учун илк гол Ла Лигадаги 25-си бўлди.
"Opta" нашри тақдим этган маълумотларга кўра, Ямал XXI асрда 19 ёшга тўлгунига қадар кучли бешлик лигаларида 25 та гол уришга муваффақ бўлган илк футболчига айланди.