Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БААда раввинни ўлдирган ўзбекистонликлар Туркияда қандай қўлга олинди?

A A A
БААда раввинни ўлдирган ўзбекистонликлар Туркияда қандай қўлга олинди?

Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларида ўлдирилган Исроил/Молдова фуқароси Раввин Цви Коганни ўлдирганлар Туркияда Миллий разведка ташкилоти (МİТ) ва полиция томонидан уюштирилган махфий операцияда қўлга олинди, дея хабар қилди Milliyet нашри.

Қайд этилишича, 2020 йилдан буён Дубайда Кошер дўконини юритиб келган раввин Коганни ўлдирган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қочиб кетгани аниқлангач, БАА ҳукумати Туркиядан ёрдам сўраган. МİТ ҳам уларни ушлаш учун ишга киришган.

Шахслар Истанбулга қўнганида, полиция кучлари уларни кузатишни бошлаган. Улар минган такси МİТ ва полиция томонидан босқичма-босқич кузатилган.

Полиция гуруҳлари йўл ҳаракати назорати учун таксини тўхтатган ва ҳужжатларни текшириш натижасида БАА томонидан қидирилаётган 3 кишини қўлга олган.

Раввини ўлдирганликда гумонланаётган 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, 28 ёшли Маҳмуджон Абдурраҳим ва 33 ёшли Азизбек Камилович жиноят содир этилган давлат – БААга экстрадиция қилинган.

Раввин Цви Коган ўтган пайшанба куни тушдан кейин БАА пойтахти Абу-Дабида ғойиб бўлганди. Исроил матбуотида чоп этилган хабарга кўра, раввин Коганнинг бўлакланган жасади топилган.

Киритилди: 20:08 27.11.2024. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!