Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БААда раввин Коганнинг ўлдирилишида гумонланган уч киши ҳибсга олинди

БААда раввин Коганнинг ўлдирилишида гумонланган уч киши ҳибсга олинди

БААда Исроил фуқароси, 28 ёшли Зви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги БАА ички ишлар вазирлигига таяниб. Ҳозирча ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган.

Коган яҳудийларнинг "Хабад" диний ҳаракати вакили, раввин эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси ушбу ҳодисани “даҳшатли антисемит террор акти” деб эълон қилиб, жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берди.

Идора, шунингдек, Моссад разведка хизмати терговда иштирок этаётганини тасдиқлади.

Абу Даби ва Тел-Авив 2020 йил охирида АҚШ воситачилигида тузилган “Иброҳим келишуви” доирасида муносабатларни илиқлаштирганидан сўнг, Коган араб мамлакатида яшашни бошлаган ва Коган "Хабад"нинг Амирликлардаги элчиси бўлган. Шунингдек, у босқинчи армиясининг «Гивати» ​​бригадасида хизмат қилган.

Ҳодисадан сўнг Исроил ўз фуқароларига БААга зарур бўлмаган саёҳатлардан қочиш бўйича маслаҳатни қайта эълон қилди ва мамлакатдаги исроилликларга хавфсиз ҳудудларда қолиб, ҳаракатни минималлаштиришни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил нашрлари Моссад разведка хизматига таяниб, раввин 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари томонидан ўғирлаб кетилгани ва ўлдирилганини хабар қилган эди.

Киритилди: 21:00 25.11.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!