Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

БААда аёл фарзандини ChatGPTга васият қилиб қолдирмоқчи

БААда аёл фарзандини ChatGPTга васият қилиб қолдирмоқчи

Абу-Дабида яшовчи она ўзининг ҳаётий қарашлари, тарбия тамойиллари ва ўғлига тилакларини ёзиб қолдирмоқчи.

Агар у вафот этса, боланинг васийлари мактаб, яшаш жойи ва даволаниш каби муҳим масалаларда шу маълумотларга таянган ChatGPT билан маслаҳатлашиши керак бўлади.

Агар аёл боласи вояга етмасдан вафот этса, унинг васийлари бу маълумотларни ChatGPT’га беришлари ва ундан маслаҳат сўрашлари мумкин. Сунъий интеллект мактаб танлаш, бошқа мамлакатга кўчиш, тиббий даволаниш, диний тарбия ва қариндошлар билан мулоқот қилиш бўйича қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.

Шу билан бирга, ChatGPT расмий васий бўлмайди ва ҳеч қандай қонуний ваколатларга эга бўлмайди. Якуний қарорларни болага ғамхўрлик қиладиган катталар қабул қилади.

Лойиҳа 18 ёшга тўлгунга қадар боланинг соғлиғи, таълими, қизиқишлари ва ҳиссий ҳолатини ҳар йили баҳолашни назарда тутади.

Якуний қарорни одамлар қабул қилади. Васиятнома ҳозирча лойиҳа — суд томонидан тасдиқланмаган.

Киритилди: 23:22 22.10.2026. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!