Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

БАА Нетаняҳу мамлакатга махфий равишда ташриф буюргани ҳақидаги хабарни рад этди

БАА Нетаняҳу мамлакатга махфий равишда ташриф буюргани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси 2026 йил баҳорда, Исроилнинг Эрондаги ҳарбий кампанияси авжига чиққан пайтда, бош вазир Бинямин Нетаняҳу БАА раҳбари билан учрашиш учун ушбу мамлакатга махфий тарзда ташриф буюрганини хабар берган эди. Баёнотда ушбу ташриф БАА ва Исроил ўртасидаги муносабатларда “тарихий бурилиш ясагани” айтилган.

Исроил ҳукумати баёноти эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, БАА бундай ташриф амалга оширилганини рад этди.

"Бирлашган Араб Амирликлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг БААга тахмин қилинаётган ташрифи ёки мамлакатда Исроилнинг ҳар қандай ҳарбий делегациясини қабул қилганлик ҳақида тарқалаётган хабарларни рад этади", дейилади БАА Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Шунингдек, баёнотда БАА Исроил билан муносабатларини очиқ-ошкора олиб бориши айтилган. "Шунинг учун эълон қилинмаган ташрифлар ёки ошкор этилмаган келишувлар ҳақидаги ҳар қандай даъволар, агар улар БААнинг тегишли органлари томонидан расман эълон қилинмаса, мутлақо асоссиздир", дейилади вазирлик хабарида.

The New York Times'нинг ёзишича, ушбу зиддиятли баёнотлар муносабатлардаги нозик жиҳатларни намоён этмоқда.

"Уруш давомида Эроннинг қўшни давлатларга ҳужумларидан энг кўп зарар кўрган Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан иттифоқни янада мустаҳкамлаган. БААга Исроил мудофаа тизимлари ўрнатилди ва юқори даражадаги раҳбарлар ўртасида телефон мулоқотлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай, араб дунёсидаги жамоатчилик фикри асосан Исроилга қарши бўлиб қолмоқда", дея қайд этади нашр.

Киритилди: Бугун 19:25. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!