Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

БАА Кўрфаз араб давлатларига Эронга биргаликда ҳужум қилишни таклиф этган — Bloomberg

БАА Кўрфаз араб давлатларига Эронга биргаликда ҳужум қилишни таклиф этган — Bloomberg

Бирлашган Араб Амирликлари уруш вақтида араб давлатларига мурожаат қилиб, Эрон ҳужумларига биргаликда жавоб қайтаришни таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган, дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда Теҳроннинг бунга жавобан араб давлатларидаги обектларга ҳужум қилганидан сўнг БАА президенти Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён бир қатор араб етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилган. Жумладан, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ҳам суҳбат ўтказилган.

"Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён 1981 йилда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши тузилгани ва у Эрондан келаётган таҳдидлар сабаб ташкил этилганини эслатган. БАА президентининг араб давлатларидаги ҳамкасблари бу можаро уларнинг уруши эмаслигини билдирган. Бу жавоб Абу Даби ва Ар Риёд ўртасидаги муносабатларнинг янада совуқлашишига сабаб бўлган", дейилади хабарда.

Манбаларга кўра, Саудия Арабистони билан яқин сиёсат юритувчи Баҳрайн ва Кувайт ҳам ҳарбий ҳаракатлардан четда қолишни афзал кўрган. Ўмоннинг Эрон билан алоқалари ҳисобга олинса, унинг жавоб зарбаларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли бошиданоқ паст бўлган.

Форс кўрфази давлатларидан бирининг вакилига кўра, Қатар 18 март куни Рас-Лаффaн саноат марказидаги Қатар Энергй обектлари ҳужумга учрагач, Эронга жавоб қайтариш масаласини кўриб чиққан. Бироқ Доҳа бу режадан воз кечиб, можарони юмшатишга эътибор қаратган.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!