“Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–15-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур Фармон иловасида белгиланган давлатлардаги элчихоналарининг штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.
✅ Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган.
📁 Маслаҳатчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
⏭️ Маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ва унинг 2 томонлама муносабатларни ривожлантириш фаолиятига кўмаклашади.
📙 Маслаҳатчи Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади.