Украина президентининг таъкидлашича, сўнгги суткада фронтолди ва чегара ҳудудларидаги энергетика объектларига Россия томонидан янги ҳужумлар амалга оширилган. Бироқ энергетика инфратузилмасига бевосита Россия ракеталари ва Shahed дронларининг аниқ зарбалари бўлмаган.
'Россия армияси, аввалги кунлардаги каби, асосан бизнинг логистика тизимимизга, айниқса темир йўл инфратузилмасига қарши террорчилик ҳаракатларига эътиборини қаратган", — деди Зеленский.
Ўз навбатида, Кремл энергетика сулҳининг амал қилиш муддатига изоҳ бермади.