Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг энг бой фуқаролари бойлиги янада ортди

Россиянинг энг бой фуқаролари бойлиги янада ортди

Bloomberg Billionaires Index рейтингига кўра, 2026 йил бошидан буён Россиянинг энг бой бизнесменларининг умумий бойлиги қарийб 19,4 млрд долларга ошиб, 318,48 млрд долларга (тахминан 288,5 млрд евро) етди.

Рейтинг дунёнинг энг бой 500 нафар одамини ўз ичига олади ва миллиардерларга тегишли компаниялар акциялари қиймати асосида ҳисобланади.

Bloomberg рейтингига кўра, Россиянинг энг бой бешлиги қуйидагилар:

— Владимир Потанин (“Норникель”) — 29,9 млрд доллар;

— Алексей Мордашев (“Северстал”) — 27,5 млрд доллар;

— Леонид Микҳелсон (НОВАТЭК) — 25,6 млрд доллар;

— Владимир Лисин (НЛМК) — 24,4 млрд доллар;

— Вагит Алекперов (ЛУКОЙЛ) — 24,1 млрд доллар.

Топ-20 рўйхатига шунингдек Андрей Мелниченко, Алишер Усмонов, Михаил Прохоров ва Геннадий Тимченко кирган. Ўнинчи ўринни Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров эгалаган. Унинг бойлиги 13,6 млрд долларни ташкил этади.

Шунингдек, Wildberries маркетплейси асосчиси Татяна Ким 19-ўринни эгаллаган ва Bloomberg унинг бойлигини 8,78 млрд доллар деб баҳолаган. Ким Россиянинг энг бой 20 нафар фуқароси орасидаги ягона аёл ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 18:50. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!