Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Айбсиз айбдор оқланди

A A A
Айбсиз айбдор оқланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий Судининг 2012 йил 21 июндаги ҳукмида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ходими А. Д. 2008 йил Нукус деҳқон бозорида нақд пул тушими бўйича тадбирда юрганида бозор раҳбари билан танишиб, унинг шу бозорда эркин ишлаши учун ойига 1 миллион сўм озиқ-овқат ва хўжалик буюмларини олиб туришга келишиб, 2012 йил февраль ойигача 18 миллион сўм миқдорида пора сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини олганлиги бозор раиси ва унинг ўринбосари томонидан тасдиқланган. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан А. Д. 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Фуқаро А. Д суд ҳукмига кacсация тартибида ариза билан мурожаат қилади. Суд қароридан норози бўлган фуқаро 5 йил давомида курашдан тўхтамайди. Натижада, 2018 йил Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суд қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Судига ариза киритади. Суд жараёнида далиллар, маълумотлар ёзилган китобча экспертиза орқали текширилгач фуқаро оқланди. Унга етказилган зарар қопланиши белгиланди.

Киритилди: 07:49 23.05.2019. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!