Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Киев 1000 нафар ҳарбий асирни қабул қилишдан воз кечди

Киев 1000 нафар ҳарбий асирни қабул қилишдан воз кечди

Россия президенти ёрдамчиси, Россиянинг Украина билан музокаралар гуруҳи раҳбари Владимир Мединский Киевнинг алмашинув доирасида Украина Қуролли кучларига мансуб 1000 нафар ҳарбий асирни қабул қилишдан воз кечганини расман тасдиқлади.

Бу ҳақда у 6 август куни ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

Киев бир қатор ҳарбий асирларни олишни рад этгани сабабли Россия ва Украина ўртасидаги иккинчи алмашинув жараёни қийинчилик билан ўтди, учинчиси эса умуман бошланмади.

Мединский таъкидлаганидек, Россия ҳеч қачон асирга тушган ўз фуқароларини "биринчи" ва "иккинчи" навга ажратиш билан шуғулланмаган.

Киритилди: 23:46 06.08.2025. Ўқилди: 1543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!