Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Айбдорлар қатъий жазоланиши шарт”

“Айбдорлар қатъий жазоланиши шарт”

Болалар омбудсмани боғча болалари заҳарланиши юзасидан изоҳ берди

Тошкент вилояти боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан дастлабки ўрганишлар натижасида овқатлантиришда хавфсизлик талаблари ва стандартлар бузилгани, етарли назорат йўқлиги аниқланди.

Болалар омбудсмани айбдор шахсларга қонун доирасида қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, МТТ аутсорсерлари фаолиятининг шаффофлиги ва шартномалар тузишда коррупциявий хавфларни бартараф этиш, болалар овқатланишини доимий мониторинг қилиш ва сифат назоратини кучайтириш муҳим эканлиги қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида 694 нафар бола шифохонада даволанмоқда, улардан 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Умумий заҳарланиш ҳолатлари жами етти ҳудудда қайд этилган, айни пайтда жиноят иши қўзғатилган ва масъул шахсларни аниқлаш ҳамда жазолаш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 02:57. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!