Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аввал Apple ва LG брендлари олган мукофот энди Ўзбекистонга насиб қилди

Аввал Apple ва LG брендлари олган мукофот энди Ўзбекистонга насиб қилди

Ўзбекистон павильони “Expo Osaka 2025 Kansai” халқаро кўргазмасида “Кўргазма стендлари” номинацияси бўйича “Red Dot Award: Brands & Communication Design tanlovida Red Dot: Best of the Best” мукофоти билан тақдирланди.

Red Dot Award – бу дизайн ва коммуникация соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи мукофотлардан биридир. Турли йилларда ушбу эътирофга Apple, Ferrari, Philips, LG каби глобал брендлар ва саноат етакчилари сазовор бўлиб, улар бугунги кунда жаҳон дизайни ва брендинг стандартларини шакллантирмоқда.

Бугун эса ушбу фахрий рўйхатга Ўзбекистон павильони ҳам қўшилди – халқаро саҳнада мамлакатимизнинг маданий мероси, очиқлиги ва замонавий тараққиётини ифодаловчи ноёб лойиҳа сифатида эътироф этилди.

Бутунжаҳон “Expo Osaka 2025” кўргазмасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Билимлар боғи” лойиҳасини тақдим этди.

Киритилди: 09:42 04.08.2025. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!