Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Автосуғурта тизимида янгилик: суғурта қопламаси икки баробарга оширилмоқда

Автосуғурта тизимида янгилик: суғурта қопламаси икки баробарга оширилмоқда

Ўзбекистонда автосуғурта соҳасидаги янги ислоҳотлар бошланди.

Президентнинг суғурта бозорини ривожлантиришга оид ПҚ-108-сонли қарорининг мантиқий давоми ўлароқ, Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 23 июлда қабул қилган 458-сонли қарори билан ҳар бир ҳайдовчининг манфаатларига бевосита хизмат қилувчи муҳим янгиликларни тасдиқлади. Бу янгиликлар ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини кучлироқ ҳимоя қилиш, тизимни рақамлаштириш ва бозор шаффофлигини оширишга қаратилган.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири – 2026 йил 1 январдан суғурта қопламаси лимити 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга оширилиши бўлди.

Бу кутилмаган вазиятларда ҳайдовчиларни молиявий ҳимоя қилиш даражасини сезиларли даражада оширади. Полис нархи ҳам шунга мос равишда бироз кўтарилади (пойтахтда 192 минг сўм, вилоятларда 160 минг сўм).

Шубҳасиз, автосуғурта соҳасидаги ислоҳотлар турли хил фикрларга сабаб бўлиши мумкин. Бир томондан, суғурта нархининг ошиши кузатилса, бошқа томондан янги жавобгарлик миқдори ҳам баъзи ҳолларда етарли бўлмаслиги мумкин. Бироқ, бир оз фикрлаб кўрайлик: кўп ҳолларда автоҳалокатга учрагунга қадар суғуртага пул сарфлашни шарт эмас деб ҳисоблаймизда, аммо автомобилни ювишга ёки уни ортиқча безатишга кетадиган фойдасиз харажатлардан ўзимизни тия олмаймиз.

Лекин биз учун энг муҳим нарса – бу суғуртанинг асл моҳиятини англаб, унга расмиятчилик деб қарашдан воз кечишдир. Пировардида, йўллардаги хавфсизлигимиз ва ўзимизга бўлган ишончимиз ҳақида гап бормоқда.

Шунингдек, Суғурта Тўловларини Кафолатлаш Жамғармасининг хизматлари кенгайтирилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ЙТҲ бўйича эксперт ёрдами кўрсатилади, тизим тўлиқ рақамлаштирилади.

Киритилди: 12:56 24.07.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!