Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга сольишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак.
Аммо ҳар доим ҳам эмас. Автомототранспорт воситаларини қуйидаги ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши зарур эмас.
Булар:
— ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибюторлик) ташкилотлар);
— лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
— юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
— “TRADE-IN” дастури бўйича фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига;
— Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционларда сотиш ҳолатларида.