Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.

Кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб боради.

Киритилди: 10:17 23.02.2024. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!