"А" ҳарфи чизилган, алоҳида ажратилган тасмада тўхтаб туриб, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит берган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилмоқда, Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 50 фоизи, ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6-моддасига кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм этиб белгиланган.