Австрия Чехия, Словакия, Венгрия ва Словения билан чегара назоратини яна олти ойга узайтиради.
Бу ҳақда Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Prague International радиоси ва European Pravda.
Карнернинг таъкидлашича, қарор мамлакатда жорий этилаётган янги чегара хавфсизлиги концепциясининг бир қисми бўлиб, унга мувофиқ назорат чоралари босқичма-босқич нафақат давлат чегараларида, балки бутун чегара ҳудудларида кучайтирилади.
Охирги марта чегара назорати октябрь ойида узайтирилган бўлиб, ўшанда мазкур чора икки ойдан беш ойга — 15 декабргача амал қилиши белгиланган эди.
Австрия ҳукуматига кўра, чегара хавфсизлигига бундай янги ёндашув тизимни янада самарали ва мослашувчан қилади.