Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Aвстралияда йирик ўрмон ёнғини

A A A
Aвстралияда йирик ўрмон ёнғини

Aвстралия ҳукумати Виктория штати ғарбий қисмидаги 30 мингга яқин аҳолини кенг кўламли ўрмон ёнғини туфайли эвакуация қилишга чақирди.

22 февраль куни шу ҳудудни олов қамраб олган. Расмийлар билдиришича, кучли шамол натижасида аланга шимоли-шарққа ёйилган ва минтақадаги аҳоли манзиллари хавф остида қолган.

Ёнғин бошлангандан бери 19,5 минг гектар ер кулга айланган.

Яшил қитъа метеорология бюроси 28 февраль куни иссиқ ва шамолли об-ҳаво сабаб ёнғин “ҳалокатли” даражага етганини таъкидлаган.

Киритилди: 14:33 29.02.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!