Австралиянинг Канберра шаҳрида 69 та мактаб асбест билан ифлосланганлиги сабабли шу ҳафта бошида ёпилди.
ABC телеканали хабар беришича, хавфли модда қум қалъа тўпламлари ва сеҳрли қумда учрайди.
Хавотир сеҳрли қум ишлаб чиқарадиган Kmart ва Target маҳсулотларида асбест излари топилганидан кейин пайдо бўлди. Расмийларнинг тушунтиришича, бу маҳсулотлар мактабларда улар кутганидан ҳам тез-тез ишлатилган.
Ёпиқ таълим муассасаларини текшириш бир неча кун давом этиши мумкин. Мактаб ходимлари ва кўнгиллилар синф хоналари, коридорлар ва омборларда рангли қумни қидирмоқда ва топилган нарсаларни харитага туширмоқда.