Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини бутунлай тақиқловчи қонун қабул қилинди — Reuters
34 нафар сенатор тақиқни ёқлаб, 19 нафари эса қарши овоз берди. Таъкидланишича, қабул қилинган қонун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича дунёдаги энг қатъий талаблардан бири бўлади. Сўровномаларда аҳолининг 77 фоизи бу қонунни қўллаб-қувватлаган.
Фойдаланувчиларнинг ёши қандай аниқланишига ойдинлик киритилмаган. Буни 2025 йил ўрталарида ўтказиладиган синов даврида тушунтириш режалаштирилган. Қонун бир йилдан кейин кучга киради. Технологик компаниялар қонунга риоя қилмаса, 49,5 миллион Австралия доллари (30 миллион АҚШ долларидан ортиқ) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
"TikTok, Instagram, X, Facebook, Reddit, Snapchat тақиқланиши мумкин. Тақиқ YouTube'га таъсир қилмайди, чунки унинг муҳим бўлган таълимий мақсади бор", — дея қилди Австралия Алоқа вазири Мишел Роуленд.