Мельбурн полицияси Адас Исроил ибодатхонасидаги ёнғинда айбдор деб тахмин қилинаётган ниқобли икки кишини қидирмоқда.
Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ёнғин 6 декабрь, жума куни эрталаб соат тўртларга яқин содир бўлган. Синагогада мунтазам равишда тунги ибодатлар ўтказилади, диндорлар оловдан мустақил равишда ўзларини ҳимоя қилишлари керак эди.
"Эшикни тақиллатишди, ичкарига қандайдир суюқлик сепишди, у ёниб кетди. Синагога ичкарисидаги бир неча киши орқа эшикдан югуриб чиқди. Улардан бири жароҳат олган," - деди синагога бошқаруви аъзоси Бенжамин Кляйн.
Маҳаллий полиция ўт қўйишни "мақсадли" деб атади. Бунга жавобан Австралия бош вазири Энтони Альбанезе ҳужумни "аксилсемит" деб қоралади.