Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Авлоний малака ошириш институти трансформация қилинади

A A A
Авлоний малака ошириш институти трансформация қилинади

“Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак”,
- деди Президент йиғилишда.

Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди.

Низомий олийгоҳи – Миллий педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланади. Ҳудудлардаги 12 та педагогика олийгоҳи ҳам ММТВ тизимига ўтказилди.

Педагог, талаба ва ўқувчилар билим ва кўникмасини баҳолашнинг ягона тизими яратилиб, мустақил бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди.

Эндиликда мутасаддилар яратилган имкониятлар асосида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича мутлақо янги тизимни жорий қилиши белгиланди.

Киритилди: 14:12 15.05.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!