Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Атоқли адиб Эркин Аъзам сценарийси асосида янги кинокартина суратга олинади

A A A
Атоқли адиб Эркин Аъзам сценарийси асосида янги кинокартина суратга олинади

«Паризод», «Телба», «Кечиккан ҳаёт» фильмлари режиссёри Аюб Шаҳобиддинов атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам сценарийси асосида янги фильмни яратиш устида иш бошлади.

Режиссёрнинг навбатдаги фильми психологик драма жанрида бўлиб, «Баҳорни қувиб» деб номланади.

Картина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфильм» томонидан суратга олинади.

Аюб Шаҳобиддиновнинг маълум қилишича, тасвирга олиш ишлари Сурхондарёнинг Бойсун туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Режиссёр вилоятда бўлиб фильмни тасвирга олиш жойлари билан танишди.

Сценарий муаллифи – Эркин Аъзам, оператор – Диёр Исматов, либослар бўйича рассом – Зуҳра Ғаниева, композитор – Абулқосим Муинзода.

Фильм бош қаҳрамони кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиради. Ҳаётда ўз ўрнини топгач, орадан ўттиз йил ўтиб, маълум сабабларга кўра бадарға этилган қишлоғига қайтади. Асосий воқеликлар шундан кейин бошланади. Ушбу фильмда тақдир синовларини меҳр ва шафқат билан қарши олиш ҳақида сўз боради.

Кинолойиҳа бўйича жараён давом этмоқда, деб хабар қилмоқда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати.

Киритилди: 16:00 13.04.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!