Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ассад даврида маҳбусларни қийноққа солган жангчи ушланди

Ассад даврида маҳбусларни қийноққа солган жангчи ушланди

Сурия пойтахти Дамашқ чеккасида ўтказилган амалиёт чоғида ағдарилган Башар ал-Ассад режими қамоқхоналарида маҳбусларни қийноққа солишда иштирок этган Шоди Одил Маҳфуз қўлга олинди.

Маҳфуз ағдарилган тузумнинг "қийноқ марказлари"дан бири ҳисобланган 277-ҳарбий разведка бўлимида ишлаган.

Бу ҳақда Суриянинг расмий SANA ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс бўлинма номидан жангчиларни ёллаган ва ҳарбий жиноятлар содир этишда иштирок этган.

Бундан ташқари, Маҳфуз "тугатилган режим қолдиқлари" билан бирга мамлакатнинг қирғоқбўйи минтақасида Сурия хавфсизлик кучлари ва ҳарбий хизматчиларга қарши сўнгги ҳужумларда иштирок этган.

Керакли ҳуқуқий тартиб-қоидалар бажарилгач, Маҳфуз судга келади.

Киритилди: 00:40 25.03.2025. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!