«Хавфсизлик нуқтаи назаридан бирорта жанговар амалиёт ўтаётган бўлса, шаҳарда юрмай, ертўлаларда ўтиришсин. Чунки хавфсизлик — энг устувор масала. Шаҳарга чиқиш, дўкон ва бошқа жойларга чиқиб таваккал қилмасликни маслаҳат берардим.
Sirena овози янградими, беркиниш керак. Бу ҳақиқий урушдагидек. Кеча Львовда ватандошларимиз бўлган охирги автобус кетаётганда ҳаво тревогаси бўлди. Telegram гуруҳларимиз ва Facebook’даги саҳифамизда янаям кўпроқ тавсия ва кўмак берилмоқда», деди Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов.