Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида

Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида

ФИФА расмий сайтида 2025 йилги U-17 Осиё кубогида жамоаси сафида ёрқин ўйин намойиш этган ёш футболчилар қаторида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси ва турнирнинг энг яхши тўпурари Асилбек Алиев ҳам эътироф этилди.

“2025 йилги Осиё кубоги нафақат минтақавий мусобақа, балки Осиё футболининг келажакдаги юлдузларини кашф қилиш учун ажойиб майдон бўлиб хизмат қилди.

Ёш футболчилар мусобақада ўз жамоаларининг муваффақиятли натижага эришиши ва ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши йўлида ўзларини барча жиҳатдан намоён эта олдилар.

Асилбек Алиев (Ўзбекистон): Ушбу ёш иқтидор Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири бўлиб, ҳужум чизиғини ишонч ва совуққонлик билан бошқарди. Мусобақанинг дастлабки тўрт учрашувида у бешта гол урди ҳамда ажойиб ҳужумчилик маҳорати билан ажралиб турди. Алиев якунда мусобақа тўпурари, шунингдек, Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида катта эътирофга сазовор бўлди”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 13:18 24.04.2025. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!