Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Асалари чақиши миллиардeрни ўлдирди: БАА шифокорлари ҳашарот кам учрайдиган юрак хавфларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Асалари чақиши миллиардeрни ўлдирди: БАА шифокорлари ҳашарот кам учрайдиган юрак хавфларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 53 ёшли Капур 12 июнь куни Англиядаги Виндзор шаҳридаги "Guards Polo Club"да поло ўйини давомида вафот этди. У ўйинда "Нимадир ютиб юбордим!" деб айтганидан сўнг, оғзига асалари чаққани ва бу ҳолат анафилактик шок ҳамда юрак хуружига олиб келгани тахмин қилинмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) жойлашган шифокорлар, бундай ҳолатлар жуда кам учраса-да, хашарот чақишларининг жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ҳаёт учун хавфли асоратлар

Prime Medical Centre Burjuman филиалидаги кардиолог доктор Сума Малини Виктор шундай дейди:

"Асаларини тасодифан ютиб юбориш баъзи ҳолларда ҳаёт учун хавфли асоратларга — анафилактик шок ва юрак хуружига олиб келиши мумкин, айниқса хашарот заҳрига қаттиқ аллергияси бўлган одамларда. Агар асалари нафас йўли, тил ёки томоққа чақса, бу нафас йўлида шишиш ва тиқилиб қолишга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда асалари заҳри юрак ва томир тизимига бевосита таъсир қилиб, инфарктни келтириб чиқариши мумкин."

Abu-Dabiдаги Medeor шифохонасидаги оилавий тиббиёт мутахассиси доктор Саад Камил Дилли қўшимча қилди:

"Хашарот чақишидан кейин юзага келадиган анафилаксия аҳоли орасида нисбатан кам учрайди, аммо чақишга аллергияси бор одамларнинг 5–10 фоизида кузатилади. Аллергияси бўлмаган ҳолатда ҳам, агар чақиш нафас йўлида бўлса, у ҳолда бу шошилинч тиббий ҳолат ҳисобланади."

Унинг айтишича, айрим ҳолларда бу "Каунис синдроми"ни келтириб чиқаради, яъни аллергик реакция туфайли юрак томирларида спазм юзага келади ва бу ҳолат ҳатто юрак хасталиги бўлмаган одамларда ҳам инфарктга олиб келиши мумкин.

International Modern Hospital шифохонасининг интервенцион кардиологи доктор Ҳишам Тайел эса шундай деди:

"Чақиш жойи жуда муҳим. Агар у оғиз бўшлиғи, тил ёки томоқда юз берса, ҳатто аллергияси бўлмаган одам учун ҳам хавф юқори. Кучли хавотир, кислород етишмовчилиги ёки нафас олишдаги муаммо юрак ритмининг бузилишига ёки юрак тўхташига олиб келиши мумкин, айниқса олдиндан аниқланмаган юрак касалликлари борларда."

Огоҳлантириш ва олдини олиш

Шифокорлар ҳашарот чақишларига аллергияси бор инсонлар доимо ўзлари билан адреналинли EpiPen уколи олиб юришлари лозимлигини таъкидламоқда. Шунингдек, чақишдан кейин ғалати симптомлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Сунжай Капурнинг вафоти ҳашарот чақишларининг жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор эслатиб, одамларни эҳтиёткорликка чақирмоқда.

Киритилди: 17:24 16.06.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!