Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Асакадаги техник хизмат кўрсатиш шахобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди (видео)

Асакадаги техник хизмат кўрсатиш шахобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди (видео)

Асака туманида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этган, бир нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Шахобча ичида бўлган "Labo" русумли автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин сабаблари бўйича ёнғин-техникавий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 09:38 29.07.2025. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!