Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Асакабанкдан автокредитга олинган “MALIBU 2” сотилди

Асакабанкдан автокредитга олинган “MALIBU 2” сотилди

Бугунги кунда инсонларнинг шахсий автомашинага бўлган эҳтиёжи кун сайин ортиб бормоқда. Бундай ҳолларда автокредит шартномалари мижозларнинг оғирини енгил қилиб, тўлов усулини осонлаштирмоқда. Бироқ, берилган имтиёзлардан тўғри фойдаланиб, тўловлар ўз вақтида қайтарилмас экан, олинган автоулов эгасига буюрмаслиги мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 23.04.2024 йилдаги ижро варақасига кўра, “Асакабанк” АЖ Андижон филиалининг фойдасига қарздор Ж.Н.дан 381,7 млн. сўм ундириш билан бирга ундирувни гаровдаги қора “MALIBU 2” русумли автомашинага қаратиш белгиланган.

Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси қарздорни огоҳлантирган. Бироқ, шундан сўнг ҳам автокредит тўловлари тўланмагач, автомашина хатланган ва савдога чиқарилган.

Ижро ҳаракатлари давомида “MALIBU 2” автомашинаси 337,2 млн. сўмга сотилди ва сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи банкка йўналтирилди.

Ҳозирда қарздорликнинг қолган қисмини ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:55 13.08.2024. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!