Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

«Асака банк» ходимлари тадбиркор ва фуқаролар номига бир неча юз миллион сўмлик кредит расмийлаштириб, банкни «ухлатгани» маълум бўлди

«Асака банк» ходимлари тадбиркор ва фуқаролар номига бир неча юз миллион сўмлик кредит расмийлаштириб, банкни «ухлатгани» маълум бўлди

«Асака банк»нинг Олтиариқ филиали кредит бўлими собиқ бошлиғи хусусий тадбиркорлар номидан сохта ҳужжат тайёрлаб, 600 миллион сўм кредит пулларини олиб, уларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Асака банк»нинг Олтиариқ филиали кредит бўлими собиқ бошлиғи О.О., 3 (уч) нафар хусусий тадбиркорнинг номидан сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, уларга ажратилган 600 миллион сўм кредит маблағларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юбориб, тадбиркорларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Шунингдек, ушбу филиалнинг кредит бўлими собиқ мутахассиси С.Н., туманда яшовчи фуқаролар номидан 11 та сохта ҳужжат тайёрлаб, 177,8 миллион сўмлик имтиёзли кредитларни ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура департаменти Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бўлими томонидан «Асака банк» Олтиариқ филиали кредит бўлими собиқ бошлиғи О.О. ҳамда кредит бўлими собиқ мутахассиси С.Н. ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилган.

Киритилди: 17:40 03.09.2019. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!