Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

Туркия, Сурия, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг Москвада бўлиб ўтиши керак бўлган тўрт томонлама учрашуви Сурия режими раҳбари Башар Асаднинг президент Эрдоған билан учрашиши учун қўйган шартлари туфайли ўтказилмади.

Бироқ, асил сабаб ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ. Шунга қарамай, аввалроқ Сурия режими раҳбари Туркия олдига Суриядан қўшинларини олиб чиқиш шартини қўйган. Бу шартнинг бажарилмаслиги Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатлар келажагини шубҳа остига қўяди.

Башар Асад Москвага ташрифи чоғида РИА Новости агентлигига берган интервюсида ҳозирги вазиятда Туркия президенти билан учрашиш заруриятини кўрмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Анқара Сурия ҳудудларида “босқинчи” мақомида ва муносабатларни нормаллаштириш учун аввало Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Асад бу шарт бажарилганидан кейингина Эрдоған билан учраша олишини айтди.

Расмий Анқара Сурия раҳбарининг баёнотларига изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 март кунлари Москвада ўтказилиши режалаштирилган учрашувда Сурия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш шартлари муҳокама қилиниши режалаштирилган эди.

Киритилди: 23:40 18.03.2023. Ўқилди: 4089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!