Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Арсенал" "Реал" юлдузи сўраётган маошни тўлай олмайди

"Арсенал" "Реал" юлдузи сўраётган маошни тўлай олмайди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Гоэснинг вакиллари сўнгги соатларда "Арсенал" билан бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокара ўтказди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар 24 ёшли вингернинг маоши бўйича келиша олмаяпти. Родриго 10 млн евро маош олмоқчи, бироқ лондонликлар уни ортиқча деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, бразилиялик ҳужумчи муносиб таклиф бўлса, "қаймоқранглилар" сафини тарк этишга тайёр.

Аввалроқ ОАВда Родригонинг Мадрид клубидаги ролидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, "Реал"га тайинланишга яқин турган Хаби Алонсо ҳужумчига умид қилмаяпти.

Киритилди: 10:18 24.05.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!