Англия премер-лигасининг 20-тури доирасида Лондоннинг “Арсенал” клуби сафарда “Брайтон” билан дуранг ўйнади.
"Фалмер" стадионида бўлиб ўтган учрашувни бош ҳакам Энтони Тейлор бошқариб борди.
16-дақиқада Этан Нвери меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 61-дақиқада Жоау Педро пеналтини аниқ амалга ошириб, “чайқалар”га бир очко келтирди – 1:1.
Шу тариқа, 20 турдан кейин немис мураббийи Фабиан Хюрзел шогирдлари 28 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Канонирлар” 40 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Турнир жадвали пешқадами “Ливерпул” (45 очко).