Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Арнасой ва Зарбдорда аёлларга келинлик сарполари олиб берилди

Арнасой ва Зарбдорда аёлларга келинлик сарполари олиб берилди

Бюронинг Арнасой ва Зарбдор туман бўлимларида келинлик сарполари ва бошқа мол-мулклар бўйича низога чек қўйилди. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорлари асосида қарздорларнинг мол-мулклари ундирувчиларга қайтарилиши таъминланган.

Маълум бўлишича, собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги мулкий низо келинлик сарполарига ҳам таъсир этган. Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар. Келинлик сарполари янги ҳаёт бошлаш учун муҳим бўлганлиги сабабли, аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

Суд қарорларига асосан Бюронинг Арнасой ва Зарбдор туман бўлимларига қарздорлардан ундирувчилар фойдасига 32 турдаги мол-мулкни олиб бериш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчиларнинг барча мол-мулклари, шу жумладан келинлик сарполари ҳам, тўлиқлигича қайтариб берилди ва ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланди.

Киритилди: 11:33 14.04.2025. Ўқилди: 2604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!