Арманистоннинг Гюмри шаҳрида қурилиши тугалланмаган бино ёнидан йигитнинг жасади топилди.
Бу ҳақда арман оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
"Кеча, 24 июль куни полиция ва патруль хизмати ходимлари Гюмри шаҳрининг Муш-2 кварталидаги "Бульвараин 1" хиёбонидаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан қўлида пичоқ жароҳатлари билан эркакнинг жасади топилди", — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум – 24 ёшли Россия фуқароси К.Антоненко Россиянинг 102-ҳарбий базасида хизмат қилган.