Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Арманистон ва Озарбайжон чегара борасида келишиб олди. Россия уларга бош бўлди

Арманистон ва Озарбайжон чегара борасида келишиб олди. Россия уларга бош бўлди

🇦🇲🇦🇿🇷🇺Арманистон ва Озарбайжон Россия иштирокида йил охиригача чегарани демаркация ва делимитация қилиш механизмларини яратишга келишиб олди

Томонлар минтақадаги транспорт йўлакларини блокдан чиқариш борасида ҳам келишувга эришган.

Россия Федерацияси, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Қорабоғнинг иқтисодий салоҳиятини очиш учун имкон қадар тезроқ лойиҳаларни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Уч томонлама учрашувда лидерлар Озарбайжон-Арманистон чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни ошириш учун қадамлар ташлашга келишиб олди.

Бу ҳақда Путин Алиев ва Пашинян билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Келгуси ҳафтада Россия Федерацияси, Арманистон ва Озарбайжон бош вазир ўринбосарлари Москвада йиғилишади.

Киритилди: 23:03 26.11.2021. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!