АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) маълумотига кўра, 2024-йил октябридан 2025-йил сентябригача бўлган давр Арктика учун 1900-йилдан буён энг иссиқ даврга айланган.
Ҳисоботда ҳаво ва сув ҳароратининг ошиши музликларнинг тез эришига ва Арктика ландшафтининг ўзгаришига олиб келаётгани қайд этилган. Олимлар денгиз сатҳи кўтарилиши кўчки ва цунами хавфини кучайтиришидан огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, музликлар эриши оқибатида темир ва бошқа элементлар ажралиб чиқиб, Арктика сувларини ифлослантираётгани, Чукотка ва Беринг денгизларида айрим ҳайвон турлари йўқолиб кетиши мумкинлиги билдирилган.