Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси юлдузи «Барселона»га ўтиш учун Европа грандларига рад жавобини берди

Аргентина терма жамоаси юлдузи «Барселона»га ўтиш учун Европа грандларига рад жавобини берди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес яна бир бор хориж клубларига ўтишни истамади.

Sport нашри хабар беришича, 26 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирган, бироқ аргентиналик футболчи фаолиятини фақат «Барселона»да давом эттирмоқчи бўлгани учун иккала вариантни ҳам рад этган. «Кўк-анорранглилар» ҳужумчини ҳеч ким фикридан қайтара олмаслигига амин, аммо «матрасчилар» (Атлетико) август ойи бошигача жавоб бермаса, бошқа номзодларга эътибор қаратишга тайёр.

Transfermarkt баҳосига кўра, Хулиан Альвареснинг трансфер қиймати 100 миллион еврони ташкил этади. Бугун футболчи Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати финалига чиқиши мумкин — бунинг учун «албиселесте» Англияни мағлуб этиши керак.

Киритилди: 17:49 15.07.2026. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!