Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ разведкаси Россия янги сафарбарликка тайёрланаётганини маълум қилди

АҚШ разведкаси Россия янги сафарбарликка тайёрланаётганини маълум қилди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Россияни янги сафарбарлик эълон қилишдан қайтариш мақсадида Москвага ташриф буюрган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг Америка разведкаси маълумотларига таяниб ёзишича, Россия НАТОнинг эҳтимолий қуролли кескинликка қай даражада тайёр эканини синаб кўриш мақсадида янги сафарбарликка ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, МРБ раҳбарининг Москвага ташрифидан асосий мақсадлардан бири Россия президенти Владимир Путинни бундай қадамнинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш бўлган.

Шунингдек, ташриф давомида АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тўхтатиш имкониятлари ҳамда Москванинг Теҳронни қўллаб-қувватлаши масаласи муҳокама қилинган бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:34 25.08.2026. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!